АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech ширкатлари ҳамкорликда ишлаб чиқарган COVID-19га қарши вакцина синовнинг учинчи босқичида 90 фоиз натижа кўрсатди.
Ширкатнинг бу баёнотини АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден олқишлади. Шу билан бирга Байден коронавирусга қарши кураш буйича 13 кишидан иборат маслаҳатчилар гуруҳи тузилганини билдирди.
Pfizer BioNTech ширкатлари вакцинани синовдан ўтказиш даврида ҳеч қандай муаммолар пайдо бўлмаганини эълон қилди. Ширкатлар вакцинани тез орада АҚШда қўллашга рухсатнома олинишига умид билдирдилар.
“Бугун илм-фан ва инсоният учун улуғ кун бўлди”,-деди Pfizer раҳбари Альберт Бурла ва вакцина 1 миллиондан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган коронавирусга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти президенти бу янгиликни “умидбахш”, деб шарҳлади.
Айни пайтда жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 50 миллиондан ошди. Беморларнинг 10 миллиондан кўпроғи АҚШда.