Америка кино академиясининг Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари суриладиган фильмларнинг қисқа рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, Оскарнинг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан Жахонгир Қосимовнинг “Ибрат”, Аюб Шахобиддиновнинг “Рангсиз тушлар” ва Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмларидан бири илгари сурилиши кутилмоқда.
Оскар қўмитасининг танлови 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон танловида иштирок этиши учун муносиб номзод бўйича сўнгги қарорини шу йилнинг 20 ноябрь куни эълон қилиши керак.
2019 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилиниб, АҚШ киноакадемияси томонидан рўйхатдан ўтказилган эди.
Илк бор Умид Хамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми Ўзбекистон номидан Оскар мукофотига илгари сурилган эди.