Россия газини Европага элтишни кўзловчи Nord Stream-2 («Шимолий оқим-2») қувурининг якуний қисмини ётқизишга отланган учун рус кемалари Болтиқ денгизидаги позициясини эгаллади.
АҚШ, Украина ва бошқа мамлакатлар ушбу лойиҳага кескин қарши чиқиб келмоқда.
Германия денгиз транспорти расмийлари Болтиқ денгизи минтақасида қувурнинг сўнгги бир неча километри ётқизиладиган ҳудуд 5-31 декабрь кунлари ёпилишини маълум қилдилар.
Хабарларга кўра, 5 декабрь куни «Академик Черский» кемаси Польша яқинидаги денгиз ҳудудига етиб борган. Ўша куни қувур ётқизувчи «Фортуна» кемаси линиянинг бошқа қисми ётқизиладиган ҳудудга етиб борган.
Кремль АҚШ санкцияларига қарамасдан лойиҳани тугатишини айтиб келади.
Nord Stream-2 лойиҳаси Россия Германияга экспорт қиладиган газ кўламини икки баробарга оширади.
Германиядаги АҚШ элчихонаси яна бир бор Берлинни лойиҳани тўхтатишга чорлади.