Хоразм вилоятига сафар қилаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хонқа туманидаги “Red star oxus” МЧЖ ташкил этган иссиқхонани бориб кўрган.
Вилоят ҳокимлиги расмийларига кўра, 205 млрд сўмлик лойиҳа асосида 7 гектар иссиқхонанинг дастлабки босқичи 2020 йил феврал ойида якунланиб, помидор маҳсулот етиштириш бошланган.
Бир кун олдин Озодлик Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи олдидан президент бориши эҳтимоли бўлган туманларда шошилинч равишда ободончилик ишлари қилингани, Шовот туманида йўллар четига ичида ҳеч нарсаси йўқ парниклар барпо қилингани ҳақида хабар берган эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабргача Хоразмда бўлади.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилгани, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш экани айтилмоқда.