Черногория президенти диний жамоалар ҳақидаги мунозарали қонунни ислоҳ қилишдан бош тортди

Черногория президенти Мило Джуканович «Дин эркинлиги тўғрисидаги» қонунга киритиш таклиф қилинаётган ислоҳотларни тасдиқлашдан бош тортди.

Қонунни этник серблар ва серб православ черкови кескин танқид қилиб келади.

29 декабрь куни сербларни қўллаб-қувватловчи партиялардан ташкил топган ва Сербия православ черкови билан алоқадор ҳукмрон коалициянинг 41 нафар депутати «Дин эркинлиги тўғрисидаги» қонунга ўзгартириш киритишни қўллаб овоз берган эди.

Мухолифат эса қонун лойиҳасини бойкот қилди.

Президент маъмурияти овоз бериш пайтида парламентда етарлича депутат бўлгани номаълум эканини иддао қилди.

Джуканович узоқ вақт ҳукмрон бўлган ва айни дамда мухолифатга ўтган «Социалистларнинг демократик партияси»га етакчилик қилади.

Агар депутатлар «Дин эркинлиги тўғрисидаги» қонунга тузатиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини такрор маъқулласа, президент уни имзолаши шарт.

Югославия тарқалиб кетганидан бери деярли 30 йил давомида Черногорияга етакчилик қилиб келаётган Джуканович серб православ черкови таъсирини озайтиришга бел боғлаган.