Назарбоев илк марта набираси Айсултан ўлимига муносабат билдирди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг набираси Айсултан ўлимига изоҳ берди.

Айсултан Назарбоев 2020 йилнинг 16 августида 30 ёшида вафот этган эди.

"Портретга чизгилар" ҳужжатли фильмида Назарбоев набираси ўлимига тўхталиб, бундай деган:

"Уч нафар қизимдан ажойиб набираларим бор. Афсуски, 2020-йил набираларимдан бирини йўқотиб қўйдик, у жуда менга ўхшарди. Набирам дунёни жуда эрта тарк этганидан қаттиқ афсусланаман", — деган Назарбоев.

Айсултон Назарбоев 2020 йил февралида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Буюк Британиядан сиёсий бошпана беришни сўрагани ҳамда Россия ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги йирик кўламли коррупция ва халқдан ўғирланган миллиардлаб долларлар ҳақидаги маълумотга эга экани ҳақида ёзганди.

У ўша постида қариндошлари билан муносабатлари жуда ёмонлигини ҳам ёзганди. У онасини қоралаган, Қозоғистондан Россияга газ сотувидаги коррупцион схемадан хабардорлигини айтганди.

Ўлмидан олдин Айсултан гиёҳвандликка қарши даволанганди.

Нурсултон Назарбоев ўз интервьюсида набирасининг наркотик таъсирига тушиб қолганини тилга олган.

"Уни ҳеч қаерга юбормаслик мумкин эди, аммо ушлаб туришнинг имкони йўқ эди. У бу ишнинг қулига айланиб улгурганди, тўхтата олмасди ўзини. Биз уни Москвада даволатдик, Лондонда даволатдик. Бир қарашда бу ишдан узоқлашгандек бўлардию, яна қайтарди", - деган Назарбоев