30 январь кунидан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган оташкесимша амал қилинишини кузатиш бўйича Туркия-Россия қўшма кузатув маркази иш бошлади.
29 январь куни Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар марказга бир нафар турк генерали ва 38 нафар ҳарбий ходим юборилишини маълум қилган эди.
Туркия расмийлари аввалроқ кузатув маркази Озарбайжоннинг Ағдам вилоятига жойлаштирилишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, тинчлик сулҳи мониторингини амалга оширишда дронлардан фойдаланилади.
Тоғли Қорабоғ жаҳон ҳамжамияти томонидан Озарбайжон ҳудуди сифатида тан олинган. Аммо 1990 йиллардаги уруш ортидан ҳудудни ва унинг атрофидаги ерларни этник арман кучлари назорат қилиб келаётган эди.
2020 йилнинг 27 сентябрида Тоғли Қорабоғ масаласида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги урушда Бокунинг қўли устун келди. Шундан сўнг 9 ноябрда Москва воситачилигида оташкесим келишувига эришилди ва 10 ноябрдан жанговар ҳаракатлар тўхтатилди.