Фарғона шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинган.
Улар ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.
Фарғона шаҳрига 2018 йилдан буён Ҳамид Ҳабибидинов ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Ушбу лавозим ўзгаришлари Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятига ташрифи пайти рўй берди.
Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар “Шодиёна” маҳалласига борди, аҳоли вакиллари билан учрашди.