Москвага қарши санкциялар режими сезиларли даражада кучайган тақдирда Россия Европа Иттифоқи билан муносабатларни узишга тайёр.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтди.
Лавровга кўра, Россия ҳукумати ўзларини дунёдан ажратиб қўйишни истамайди, балки бунга тайёр.
Россиялик журналист Владимир Соловьёвга билан интервюсида, Лавров агар Москва ўзига қарши Россия иқтисодиёти учун хавф туғдирадиган санкцияларни кўрса изоляция қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин, деб айтган.
Лавров Европа Иттифоқи рус мухолифатчиси Алексей Навальний заҳарлангани ва ҳибсга олингандан кейин Россияга қарши янги чекловлар пакетини тайёрлаш масаласини кўтарган бир пайтда бу ҳақда айтди.
Кремль матбуот вакили Дмитрий Песковнинг айтишича, баъзи оммавий ахборот воситалари Лавровнинг сўзларини контекстдан юлиб олиб, Россиянинг ўзи муносабатларни бузишни истамаслиги ҳақида ёзган.
"Аммо агар Европа Иттифоқи шу йўлдан юрса (таҳр. санкциялар йўли), демак - ҳа, биз тайёр бўламиз", - деган Песков.