Таҳлика ва таскин орасида. Коронавирусга қарши жамоавий иммунитет қачон шаклланади?

Дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш ходимлари COVID-19 тарқалишини тўхтатиш учун имкон қадар кўпроқ одамларни эмлаш йўлида жонбозлик кўрсатмоқдалар. Аммо жамоавий иммунитет шаклланиши учун айнан қанча аҳолини эмлаш етарли бўлади деган саволга ҳозирча аниқ жавоб йўқ, деб ёзади Ассошиэйтед Пресс (AP) агентлиги.

Демак, олдинга қўйилган мақсад – жамоавий иммунитет шаклланишига эришишдир. Етарли миқдорда аҳоли эмланса ёки вирусга чалиниб тузалганлар сони ортса, жамоавий иммунитет юзага келади ва вабонинг тарқалиши секинлайди.

Жамоавий иммунитет шаклланди дегани ҳар бир киши иммунитетга эга бўлди дегани эмас. Чунки жамоавий иммунитет вужудга келгач ҳам вирус тарқалиши мумкин. Гап шундаки, жамоавий иммунитет ҳосил бўлгач, вирус бир одамдан иккинчи одамга осонликча юқмайди, натижада заиф қатламни инфекциядан ҳимоя қилиш имкони туғилади.

Жамоавий иммунитет ҳосил бўлиши учун айнан қанча одамда хасталикка қарши кураш қобилияти шаклланиши кераклиги борасида аниқ-тиниқ хулоса йўқ. Аммо аксар мутахассислар бу кўрсаткич 70% ёки ундан юқори деб ҳисоблайдилар. Вируснинг янги штаммлари пайдо бўлаётгани эса ўзи шундоқ ҳам мушкул вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Қуйида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланишига доир муҳим маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Жамоавий иммунитeт қандай аниқланади?

Жамоавий иммунитет вируснинг қанчалик юқумли экани, яъни ўрта ҳисобда бир одамдан вирус неча кишига юқишига асосланган формула ёрдамида ҳисобланади. Аммо ушбу ҳисоб-китоб вирус тарқалиши сезиларли даражада секинлаши мумкин бўлган тахминий кўрсаткични аниқлашга хизмат қилади, холос.

Жамоавий иммунитeт шаклланганини қандай биламиз?

Сингапурдаги Duke-NUS тиббиёт олий мактаби тадқиқотчиси Эшли Жоннинг таъкидлашича, юқиш занжирининг узилиши жамоавий иммунитетга яқин эканимиздан далолат беради. Аммо бу кўзланган марра забт этилганини англатмайди.

Вирусни жиловлаш мақсадида жорий қилинган чекловларни юмшатиш борасида якуний қарор чиқариш учун соғлиқни сақлаш мутасаддилари шифохоналардаги беморлар сони ва юқиш тенденциясини кузатиб борадилар.

Коронавирус штаммлари жамоавий иммунитeтга қандай таъсир кўрсатади?

Бу аввалги инфекция ёки эмлаш сизни вируснинг янги штаммларидан қай даражада ҳимоя қила олишига боғлиқдир.

Агар вакциналарнинг вируснинг бирон бир турига қарши самарадорлиги сезиларли даражада паст бўлса, янада кўпроқ одамни эмлаш ёки мавжуд вакциналарни ўзгартириш талаб этилади.

Ҳозирча коронавирусга қарши мавжуд вакциналар янги штаммларга қарши самарали экани айтилмоқда.

Жамоавий иммунитeт глобал миқёсда бўлиши шартми?

Глобал миқёсда жамоавий иммунитетга эришилса олам гулистон эди! Аммо бунинг эҳтимоли кам.

Жорий йилда ишлаб чиқариладиган вакциналарнинг салмоқли қисмини бадавлат мамлакатлар харид қилади. Масалан, АҚШ кузгача нормал ҳаётга қайтиш учун аҳолининг катта қисмини эмлашни режалаштирмоқда.

Аммо аксар қашшоқ давлатлар бироз кутишига тўғри келади. Шу сабабдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йил якунигача глобал миқёсда жамоавий иммунитети шаклланишига умид қилмаган маъқул демоқда.

Жамоавий иммунитeт заифлашиши мумкинми?

Инфекцияни енгиш ёки эмлашдан кейин шаклланадиган иммунитет қанча вақт сақланиб қолиши номаълум. Шундай бўлса-да, мутахассислар жамоавий иммунитет камида бир неча ой сақланиб қолишини тахмин қилмоқдалар.

Дарвоқе, келажакда бир марта эмланганларга бустер-доза, яъни иккинчи доза бериш зарурати ҳам туғилиши мумкин.

Вакциналар инфeкция олдини ололмаса-чи?

Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган COVID-19 вакциналари самарадорлиги юқори. Аммо улар вирус юқишини секинлатишда қанчалик натижа бериши борасида якуний хулоса айтиш мушкул. Ҳарқалай, кўпни кўрган экспертлар вакциналар вирус тарқалишига жиддий ғов бўлишига умид қилмоқдалар, деб ёзади Ассошиэйтед Пресс (AP) агентлиги.

Вашингтон университетининг эмлаш бўйича мутахассиси Дебора Фуллерга кўра, эмлангандан кейин ковидга чалинган тақдирингизда ҳам сиз қисқа вақт мобайнида ва камроқ кўламда вирус тарқатасиз.