Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 19 март куни мамлакатда 126 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 106 нафари Тошкентда кайд этилган.
Бу жорий йил ҳисобидан қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. 18 март куни 124та янги ҳолат аниқланганди.
19 март куни янги касалланиш ҳолатлари Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 1, Бухорода 5, Тошкент вилоятида 10, Тошкент шаҳрида эса 106 та аниқланган.
Шунингдек 19 март куни Самарқанд вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 9 нафар, Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бу жорий йил ҳисобидан қайд этилаётган энг юқори кўрсаткичдир. Вазирликнинг билдиришича янги ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда сўнгги беш кун ичида ўзбек расмийлари бераётган кундалик рақамларнинг яна сезиларли ортаётгани кузатилади.
Бу эса, одамлар орасида Ўзбекистонга яна коронавирус қайтаётганига оид хавотирларни кучайтирди.