"Ҳамма менга қарши" - Отабек Сатторий судида гувоҳлар ва қўшимча гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
25 март куни Сурхондарё вилоят, Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий устидан ўтаётган суд жараёнининг навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлисида, воқеани жойидан туриб ёритган Effect.uz нашрига кўра, гувоҳлар ва қўшимча гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.