АҚШ президенти Жо Байден Хитой ва Россия раҳбарларини апрель ойида виртуал тарзда ўтадиган иқлим саммитига таклиф қилди.
Хитой президентлари Си Цзиньпин ва Россия Владимир Путин билан бир қаторда яна 38 давлат раҳбари икки кунлик виртуал саммитга таклиф қилинган. Бу ҳақда 26 март куни Оқ уй маълум қилди.
Саммит 22 апрель – Ер кунида бошланади. Оқ уй баёнотига кўра, саммит давомида "иқлимга қарши курашнинг долзарблиги ва иқтисодий фойдасига" урғу берилади.
Байден 20 январь куни лавозимига киришиши биланоқ АҚШни иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасига қайтариш бўйича буйруқни имзолаганди.
20 январда ҳокимиятни топширган Дональд Трамп 2019 йилда БМТни Париж шартномасидан чиқиши ҳақида огоҳлантирган ва 2020 йилнинг ноябрида шартномадан чиққан эди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Шотландиянинг Глазго шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгаришига бағишланган анжумани бўлиб ўтади.