Бухоро шаҳрида 28 март куни ёққан кучли ёмғир натижасида шаҳар кўчалари ва уй-жойлар яна сувга тўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилоят бошқармасининг билдиришича, Ёнғин - қутқарув отряди шахсий таркиби ва техникалари Бухоро шаҳар Истиқлол, Шохруд, М.Ғофур кўчаларидаги ички йўлларда тўпланиб қолган ёмғир сувларини олиб ташлади.
“Айни пайтда барча сув тўпланиб қолган жойларда ФВБ раҳбарлигида ФВДТ қуйи тизими техникалари жалб этилиб, ёмғир сувлари бартараф этилмоқда”,-дейилади хабарда.
Самарқанд вилоятида ҳам 27—28 март кунлари ёққан ёмғир оқибатида кўчларда сув тошди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, 27 март куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида сув тошқини юз берган.
28 март куни ёққан жала оқибатида эса Пайариқ туманидаги қатор маҳаллаларда сел юрган. Айрим ҳудудларда кўприкларни сув бузиб кетган.
Самарқанд шаҳрида 20 март куни ҳам жала оқибатида сув тошқини юзага келган эди.