Юздан зиёд эркак Тошкентнинг қоқ марказида аниме ва Кейпоп ихлосмандларига ҳужум қилди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Бугун Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбонида (Сквер) юздан зиёд эркак ҳиёбонга йиғилган бир гуруҳ аниме (япон анимацияси) ҳамда Кейпоп (Корея поп мусиқаси) ихлосмандларига ҳужум қилди. “Аллоҳу Акбар” ҳайқириқлари билан мактаб болларига ташланганлар уларни гей активизмда айблади.