Қирғизистон чегара хизмати мамлакатнинг Арка қишлоғида тожик аскарлари қирғизистонлик фуқароларнинг турар-жой биноларига қарата ўт очганини ҳақда маълум қилди.
Маҳаллий вақт билан 12. 45 га қадар ҳудудда вазият кескин, Қирғизистон чегарачилари мудофаа позицияларини эгаллашди, дейилади хабарда.
Тожикистон томони ҳозирча ушбу маълумотга муносабат билдирмади.
28-29 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб, ўнлаб одам ҳалок бўлди ва юзлаб одам яраланди.
Ўнга яқин қишлоққа зарар етди, уйлар ёниб кетди.
20 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, жабрланганлар сони 154 кишини ташкил этади, шулардан 31 киши ўлган.
Тожикистон ҳукумати қурбонлар тўғрисидаги маълумотларни ҳали эълон қилгани йўқ.