1 май куни Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаровлар яна телефон орқали мулоқот қилган.
Бу ҳақда Тожикистон президенти маъмурияти маълум қилди.
"Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг чегара ҳудудларида вазиятни нормаллаштириш бўйича келишувларнинг бажарилишини кўриб чиқишди", дейилади Тожикистон президенти маъмурияти расмий сайтида эълон қилинган расмий хабарномади.
Бу Тожикистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларида вазият таранглашганидан буён икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги иккинчи телефон мулоқотидир.
Ҳозирча, Қирғизистон томонидан 1 май кунги президентлар мулоқоти ҳақида расмий изоҳ бўлмади.