Ўзбекистонга четдан ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш учун қўшимча қиймат солиғи бекор қилинди.
“Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги президент имзолаган қонунга кўра, бу имтиёз 2021 йил майдан 31 декабргача амалда бўлади.
Сўнгги ойларда кунгабоқар ва пахта ёғи нархи кескин ошиб кетгани куазтилди.
Монополияга қарши қўмитанинг пахта ёғи ва чигит нархи назоратини кучайтириши ҳам нархлар ошишини тўхтатиб қололмади.
Расмий маълумотга кўра, ўтган бир йил давомида Ўзбекистонда кунгабоқор ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлаган.
Рамазон арафасида ўсимлик ёғининг 1 литри 21 минг сўмдан 24 минг сўмга чиқди.