Норози ғилдираклар. Сирдарёлик ишчилар “бетонка”да велонамойиш уюштирди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Сирдарёда “Indorama Agro” МЧЖнинг ўнлаб ишчиси ойликлари қисқариб кетгани, меҳнат қонунчилиги бузилаётганига норозилик биллдириб, велосипедда юриш қилди. Озодликнинг аниқлашича, воқеа 20 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида, Жиззах-Гулистон автомагистрал йўлида бўлган.