Андижонда депутатлар тинтув қилиниши воқеаси ортидан шаҳар прокурори ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 21 май кунги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров лавозимидан озод этилди.

Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатларнинг тинтув қилиниши билан боғлиқ воқеа ортидан рўй берди.

Аммо, Бош прокуратура баёнотида Асқаровнинг лавозимидан олиниши бу воқеа билан боғлиқ эмаслиги, у ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан ишдан бўшатилгани айтилган.

17 май кунги йиғилишда депутатлар дахлсизлиги бузилган холда тинтув қилиниб, телефон ва овозли видеога олувчи мосламалари олиб қўйилган.

Бунга шаҳар прокуратураси ҳам аралашгани хабар қилинганди. Бунда депутат дахлсизлигига риоя қилинмаган.