Электр таъминотидаги узилиш сабаб "Ўзбекнефтгаз" корхоналари вақтинча тўхтаб қолди

Ўзбекистондаги "Талимаржон иссиқлик электр станцияси.

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли "Ўзбекнефтгаз" корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди.

4 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 22:16 да "Талимаржон ИЭС" энергоблоки авариявий тўхтагани сабабли "Ўзбекнефтгаз" объектларида электр узилиши кузатилди, дейилади "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати билдирувида.

Натижада, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти тўхтаб қолган.

Бундан ташқари, Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли газ қазиб чиқариш конларида электр энергияси узилиши сабабли ишда тўхталиш рўй берди.

Тол ўчиши "Зеварда", "Жанубий Кемачи", "Жанубий Ўртабулоқ", "Денгизкўл", "Сомонтепа", "Алан" ва "Кўкдумалоқ", "Шўртан КМПО", "Бетман", "Шимолий Нишон" сиқув компрессор станцияларининг ҳам тўхташига сабаб бўлган.

Юз берган тўхталишлар «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига сабаб бўлган.

Ҳозирда "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ҳудудий Электр Тармоқлари" АЖ ҳамда "Миллий электр тармоқлари" АЖнинг тегишли мутахассислари ҳамкорлигида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширилмоқда, дейилади "Ўзбекнефтгаз" матбуот хизмати баёнотида.