Россияликлар COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш чоғида препаратни алмаштириб қўйишаётганидан шикоят қилишмоқда. Ўзини алданган деб ҳисоблаётганларнинг айтишича, улардан “Спутник” билан эмланишга розилик хати олишган, лекин амалда “ЭпиВакКорона” номли бошқа препарат билан эмлашган.
Новосибирскдаги “Вектор” илмий марказида яратилган “ЭпиВакКорона” вакцинасининг самарадорлигига олимлар шубҳа билан қарашади, аммо асосийси бу эмас: одамлар уларнинг соғлиғига дахлдор шундай муҳим масалада очиқча алдашаётганини ҳазм қила олишмаяпти.
“Настояшчее время” телеканали мухбири шу тариқа алданган бир неча киши билан суҳбатлашди.
Пермлик Яна Крепишева айнан “Спутник” билан эмланишга ёзилган ва вакцина номини аниқ кўрсатиб, тилхат ёзиб берганини айтади. Аммо, иккинчи дозани олиш учун келганида унга “Эпивак” уришганидан тасодифан хабар топган. Такрор эмланиб бўлгач, ҳамширадан сўраганида, у: “Йўқ, сизни “Спутник” билан эмас, “Эпивак” билан эмладик, биринчи дозангиз ҳам шундан эди”, деган жавобни эшитади.
Мавзуга алоқадор Россия Аргентинага “Спутник V”нинг иккинчи дозасини вақтида етказиб бера олмаяптиЯна Крепишева Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят йўллаган. Агарда касалхона уни, ўзи хоҳлаган “Спутник” вакцинаси билан қайта эмлашдан бош тортса, қиз адвокат ёллаб, прокуратурага мурожаат қилмоқчи.
Крепишева билан юз берган воқеа ягона ҳолат эмас. Яқинда “Новая газета” ҳужжатда кўрсатилган препарат ўрнига бошқаси билан эмланганини тасодифан билиб қолган беморлар ҳақида ўз суриштирувини эълон қилган эди.
Суриштирувда аниқланишича, тиббиёт ходимлари “ЭпиВакКорона”ни беморнинг йўлланмасига қўлда ёзиб қўйишади ёки эмлашдан сўнг “Давлат хизматлари” порталига қайд этишади. Айрим беморлар эса уларга иккала дозани турли препаратларда уришганини маълум қилишган, ҳолбуки даволаш протоколларида бундай қилиш ман этилган.
Вакциналар таъсирини ўрганиш учун жамоатчи кўнгиллилар очган телеграм-каналда бу каби ўнлаб ҳояларни ўқиш мумкин.
“ЭпиВакКорона” РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил октябрда рўйхатга олинган бўлса-да, у ҳақдаги биринчи илмий мақола март ойидагина пайдо бўлди. Шунда ҳам, бу сингари тадқиқотларни ёритадиган дунёга машҳур Lancet журналида эмас, Россиянинг ўзида чиқадиган “Инфекция ва иммунитет” нашрида.
Мавзуга алоқадор ОАВ: Европа Иттифоқи “Спутник V”ни маъқуллашни йил охиригача қолдирилиши мумкинЭнг қизиғи шуки, мазкур журнал ҳам, “Эпивак”ни яратган “Вектор” маркази ҳам дори препаратларини назорат қилишга масъул бўлган идора — “Роспотребнадзор” (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати — Таҳр.) тузилмасига киради. Унинг раҳбари Анна Попова эса вакцинанинг муаллифларидан биридир.
“ЭпиВакКорона”нинг чиндан самарадорлигига кўп олимлар ишонишмайди.
АҚШнинг Массачусестс университети ходимаси, молекуляр биолог Ольга Матвеевага кўра, қоидага мувофиқ, “ЭпиВакКорона” билан эмлашдан сўнг 75 фоиз кишида антитаначалар ҳосил бўлиши лозим бўлса-да, ўзини текширтирган 100 беморнинг барчаси плацебо, яъни ковидга нисбатан иммунитет шаклланмаган гуруҳда қолаверган.
“Спутник” билан қиёслаганда, фарқ ер билан осмон қадар: “Эпивак” олганидан сўнг касалланган, ҳатто уни оғир, жиддий ўпка шикастланишлари билан кечираётган беморлар жуда кўп”, дейди мутахассис.
Мавзуга алоқадор Катта еттилик жаҳон давлатларига коронавирусга қарши 1 миллиард доза вакцина етказиб бермоқчи“Роспотребнадзор” клиник синовларнинг биринчи босқичидан сўнг “Эпивак” 100 фоиз иммунологик маҳсулдорлик қайд этганини маълум қилган эди — ваҳоланки, дунёда ҳали ҳеч бир вакцина бунақа натижага эришмаган.
“Эпивак” синовларида қатнашган ёки у билан эмланган бўлса-да, организми ковидга қарши иммунитет пайдо бўлмаганидан норози кўплаб россияликлар Соғлини сақлаш вазирлигига ики марта очиқ хат ёзиб, мустақил текширув ўтказишни талаб қилишган эди. Бироқ вазирлик “препарат Россияда тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган, бинобарин, унинг самарадорлиги ва хавфсизлигига шак келтирманг”, деган мазмунда жавоб берган.
Мавзуга алоқадор Жо Байден дунё учун “вакцина режаси”ни очиқлайди