Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Қатарда ўтган Жаҳон қубоги ўйинларида франциялик Коллин Девиллард ва мисрлик Нэнси Таманларни ортда қолдириб энг яхши кўрсатгичга эришди.
Яқинда 46 ёшини нишонлаган Чусовитина чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди.
Келаси ой спортчи Ёзги Олимпияда ўйинларида Ўзбекистонни тамсил этиш учун мамлакат терма жамоаси таркибида Токиога жўнаб кетади.
Оксана Чусовитина 1992 йил Барселонадаги Олимпиадада олтин, Пекиндаги Олимпиадада эса кумуш медалларини қўлга киритган.
Шунингдек, жаҳон чемпионатларида 3 мартадан олтин ва кумуш медал, 4 марта бронза медални қўлга киритган.
Чусовитина Осиё ўйинларининг 2 маротаба чемпиони бўлган.
Оксана Чусовитина гимнастика тарихида еттита Ёзги Олимпиадада иштирок этган ягона спортчидир. Унинг номи Гиннес рекордлар китобига ёзилган. 2017 йилда унинг номи Гимнастика халқаро шуҳрат саройидан жой олган.