Тошкентда коронавирус беморлари учун ковид-марказлар "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуаси, "Универсал" ва "Ёшлик" спорт мажмуаларида қайта очилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Ўзэкспомарказ" кўргазма мажмуаси негизидаги 700 ўринли тақсимлаш маркази ишини тиклаш ҳақида топшириқ берган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 4 бемор вафот этгани ҳақида билдирган.
Касалланиш холатларининг аксари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.