Зангиотадаги ковид-марказ коронавирусга чалинганларга тўлиб-тошган

Тошкентнинг Зангиота туманидаги ковид-марказ беморлар билан тўлгани хабар қилинмоқда.

Марказ раҳбари Олимжон Исоқов 2 минг беморга мўлжалланган шифохонада ҳозирда коронавирусга чалинган 2 ярим мингдан ортиқ касал борлигини тасдиқлади.

Исоқов маҳаллий журналистларга ҳар куни марказга 350 га яқин бемор ётқизилаётгани ва ҳозир қабул тўхтатилганини айтган

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда тўрт кишилик палаталарда олти-саккиз бемор ётганини кўриш мумкин.

Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида ковид-марказ ўтган йили очилганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш холатлари ортиб борар экан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тўртта ковид-марказни қайта очишга буйруқ берган.