АҚШда 200 га яқин ширкат Американинг дастурий таъминот билан шуғулланувчи Kaseya IT компаниясига қилинган киберҳужумдан зиён кўрган.
Киберхавфсизлик мутахассислари ҳужум ортида Россиядан келган хакерлар туриши мумкин деб ҳисобламоқда.
Kaseya веб-сайтида ўз серверларида юз бериши мумкин бўлган киберҳужумни текшираётганини тасдиқлади.
АҚШ киберхавфсизлик ва инфратузилма агентлиги ҳам ҳужумни тасдиқлади ва тергов олиб борилаётганини айтди.
АҚШ ҳукумати бундан олдин ҳам мамлакатдаги давлат ва хусусий компаниялар тармоқларига қилинган йирик ҳакерлик ҳужумида Россияна айблаган.
Шу ҳафта бошида АҚШ ва Британия разведка хизматлари Россияни киберфазода "қўпол куч" ишлатганликда айблаб чиққанди.
Уларга кўра, ҳукумат ва хусусий объектларга, шунингдек "булутли" хизматларга қилинган хакерлик ҳужумлари сўнгги бир неча йил давомида давом этиб келмоқда.
Россия бу айбловларни рад этиб келади.