Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасига спортнинг 17 туридан 71та йўлланмани қўлга киритди.
Жумладан, Ўзбекистон Олимпиадада спортнинг бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши, тэквандо, оғир атлетика, қиличбозлик, енгил атлетика, дзюдо, сузиш, эшкак эшиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, ўқ отиш каби турлари бўйича қатнашади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Коронавирус пандемияси сабаб нуфузли спорт тадбири бир қилга кечиктирилганди.
Бу йилги Олимпиада томошабинларсиз ўтказилиши эълон қилинган. Коронавирус инфекцияси сабабли Япония ҳукумати Токиода 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият режимини жорий этмоқда.
Аввалроқ мусобақаларга маҳаллий томошабинлар киритилиши тахмин қилинганди.