"Толибон" ҳаракати вакиллари Москвадаги матбуот анжуманида Афғонистондан гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашишга ваъда беришди.
Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.
Делегация раҳбари Шахабуддин Делавар Афғонистонда "гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни ва уларни мамлакатимиз ҳудудидан олиб ўтишни тўхтатишга қодир" бошқа куч йўқ, деб айтган.
"Биз гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш чораларини кўришимизга кафолат берамиз ва биз буни жаҳон ҳамжамиятига, хусусан, контрабандага қарши курашга кафолат беришни хоҳлаймиз", - деган Далвар.
Шунингдек, Толибон делегацияси ушбу гуруҳ Афғонистон ҳудудининг 85 фоизидан кўпроғини назорат қилишини таъкидлаган ва Россияни бу давлатни бошқаларга қарши ҳужум учун майдон сифатида ишлатилишига йўл қўймаслигига ишонтирган.
Москвадаги ҳаракатнинг учта вакили бутун минтақа учун хавф туғдирмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилишган.
Толибон уч ҳафта ичида Афғонистоннинг Марказий Осиёга қўшни минтақаларида йигирмадан ортиқ туман назоратини қўлга киритган. Уларнинг ярмига яқини Туркманистон ва Тожикистонга бевосита чегарадош туманлар экани айтилмоқда.