“Яблоко” партияси Челябинск вилояти бўлими аъзоси Тимофей Безуглий прокуратурадан Владимир Путиннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобуловнинг Россияда террористик ташкилот деб топилган ва фаолияти тақиқланган “Толибон” ҳаракати ҳақидаги фикрлари “терроризмни оқлаш” деб баҳоланиши ёки баҳоланмаслигини текширишни сўради.
Бу ҳақда “Немис тўлқини” радиоси хабар қилди.
Сиёсатчи прокуратурага 20 июль куни ариза берган. Ўша куни Россия ТИВ ходими Замир Қобулов Валдай клуби анжуманида чиқиш қиларкан, “Толибон” гуруҳи Афғонист
Мавзуга алоқадор “Ё хочни ечинг, ё иштон кийиб олинг”. Кремль ўзи тақиқлаган “Толибон”ни Москвада қабул қилиб кулгига қолдионнинг шимолий ҳудудларини босиб олиш давомида гўё “ижобий” рол ўйнаётганини айтган.
Безуглий Россияда журналистлар, сиёсатчилар ва фаоллар турли сиёсий айбловлар, жумладан “терроризмни оқлаш” моддаси бўйича жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, катта жарималар тўлаётган пайтда “юқори мартабали мулозимлар” Россия ҳудудида тақиқланган ташкилотлар делегацияларини қабул қилаётганига эътибор қаратган.
Икки ҳафта олдин “Толибон” делегацияси Москвада бўлиб, Россия ТИВ раҳбарияти билан музокара олиб борган ва пойтахтда матбуот анжумани ўтказганди. Радикал исломий ҳаракат вакилларининг Россияга келиши Афғонистонда “Толибон”нинг ҳукумат кучларига ҳужумлари кучайган пайтга тўғри келди. АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаганидан сўнг жангарилар мамлакат туманларини бирин-кетин ишғол қилмоқда.
“Толибон” келиб-кетганидан сўнг ҳуқуқ фаоли Марина Литвинович Марказий сайлов комиссиясидан “Единая Россия” партияси номзодларини сайловга рўйхатга олишни рад этишни талаб қилди. Бунга Литвинович партиянинг сайловолди рўйхатига кирувчи ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россияда тақиқланган ташкилот аъзолари билан учрашганини асос қилиб кўрсатган.
Таҳлилчилар АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши манзарасида Москва минтақадаги дипломатик ва ҳарбий ташаббусни қўлга олаётганига эътибор қаратишмоқда.
"Путин хабардор"
8 июль куни Россия террорчи ташкилот деб ҳисоблайдиган Толибоннинг сиёсий идораси вакилларидан иборат ҳайъат Москвада Афғонистон ҳукумати ва Россия расмийлари билан музокаралар олиб борган. Музокаралар ортидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари Толибон Афғонистонда тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритишга интилмаётганини айтишган, толибларнинг вакиллари эса Марказий Осий давлатлари чегараларига дахл қилмасликларини таъкидлаганлар.
9 июль куни Москвада ўтган матбуот анжуманида Толибон ҳайъати раҳбари Шаҳобуддин Делавар Толибон Афғонистондаги ИШИД (Россия ва бошқа қатор давлатларда террорчи гуруҳ деб тан олинган Ироқ ва Шом Исломий давлати гуруҳи) га қарши курашишини айтган.
Путин ҳукуматининг Россия расман террорчи ташкилот деб билган Толибон билан музокаралари рус матбуотида танқидларга сабаб бўлди, аммо Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов мулоқотдан мақсад толибларга Москванинг позициясини етказиш эканини таъкидлади.
Мавзуга алоқадор Россия: ТИВ мулозими “Толибон” муваффақиятлари ижобий роль ўйнаётганини иддао қилдиРоссия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Толибон билан музокаралардан Путин хабардор эканини айтди.
«Путин хабардор. Мулоқот Афғонистондаги вазият қандай таранг ривожланаётгани, Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият манзарасида муҳим", дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА «Новости» агентлиги 9 июль кунги хабарида.