Австрияда Корнойбург шаҳри суди чеченистонлик 48 ёшли Сарали Ахатаевни блогер Мамихан Умаровни ўлдиришда айбдор деб топди ва уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Умаров 2020 йил 4 июлда Герасдорф шаҳрида бошидан отиб ўлдирилган эди. У ўлдирилишидан сал олдин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилувчи видеомурожаатини эълон қилганди.
Блоггерни ўлдиришда гумон қилиниб, Чеченистон Республикасининг икки фуқароси Сарали Ахтаев ва Салман Магамадов қўлга олинди.
Судланувчи айбини тан олмади. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий айбдор яширинган.
Суд жараёни хавфсизлик чоралари кучайтирилган тарзда ўтди.