Афғонистон президенти Ашраф Ғани 14 август куни мамлакат телевидениеси орқали чиқишида хавфсизликни кучайтришга бор имкониятни йўналтириши ва сўнгги 20 йилда эришилган натижа зое кетишига йўл қўймаслигини билдирди.
"Ҳозир биз биз барча кучларни хавфсизликни оширишга қаратяпмиз. Қурбонлар, вайронагарчиликларга ва сўнгги 20 йил ичида эришилган натижалар зое кетишига йўл йўл қўймаймиз”, - деди Ғани.
Толибон айни дамда Афғонистон шимолида ва Қобул яқинидаги бир неча вилоятлар марказларини назоратига олган.
Минглаб эркак, аёл ва болалар аввал ҳукумат назорати остида бўлган, шу кунда эса “Толибон” тасарруфига ўтаётган вилоятлардан бош олиб кетишяпти.
Бу орада БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Афғонистон аҳолисининг учдан бир қисми егулик олиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолганидан огоҳлантирди. Дастур вакили Томсон Фири шу кунда икки миллион нафар афғонистонлик бола ошиғич ёрдамга муҳтожлигини билдирди.
БМТ ҳисоб-китобига кўра, Афғонистонда жорий йил бошидан бери 390 мингга яқин одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган, бироқ вақтинча кўчган кишилар сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.
13 август куни дунёдаги етакчи халқаро хайрия ташкилотларидан бири Афғонистондаги “жиддий гуманитар инқирозга тайёрланаётган”ини билдирди.