Вашингтон ҳукумати Афғонистондан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиш арафасида Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистон ҳукумати билан хос музокаралар олиб борган.
АҚШ қўшинлари чиқиши ортидан Афғонистоннинг минтақани беқарорлаштирувчи ҳудудга айланиши олдини олиш мақсадида Вашингтон қўшни давлатлар¸ хусусан¸ Ўзбекистонда ўз аксилтеррор кучлари ва дрон базасини жойлаштиришни таклиф қилган.
Аммо Тошкентга қилинган бу таклифга рад жавобни Москва – Россия президенти Владимир Путин берган.
Бу ҳақда АҚШ ва Россия ҳукумати расмийларига таяниб Wall Street Journal нашри 19 август куни хабар берди.
Нашр гаплашган иккала давлат мулозимларига кўра¸ 2021 йил 16 июнида Женевада ўтказилган илк саммитда АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путин билан Афғонистондан Америка ҳарбийлари чиққанидан сўнг пайдо бўладиган янги террорчилик таҳдиди ҳақида гаплашган.
Бу таҳдидни бартараф этиш мақсадида Вашингтон раҳбари Афғонистонга қўшни давлатлар – Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистонда АҚШ дронлари ва аксилтеррор кучларини жойлаштириш режаси борлигини билдирган.
“АҚШ ва Россия президентлари ўртасида аввал хабар қилинмаган бу мавзудаги сўзлашув Байден маъмуриятининг ушбу умидини деярли пучга чиқарди”¸ деб ëзади WSJ.
Женевадаги суҳбатда Путин Россия АҚШнинг Марказий Осиëдаги ҳар қандай ролига Москва қарши эканини очиқ айтган ва Хитой позицияси ҳам айни эканини билдирган.
Шунга қарамай¸ АҚШ расмийлари минтақа¸ хусусан¸ Ўзбекистон мулозимлари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик мавзусидаги музокараларни давом эттирган.
Хусусан¸ жорий йил июлида Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияга келган АҚШ делегацияси раҳбари¸ хавфсизлик бўйича юқори даражали Оқ уй расмийси Elizabeth Sherwood-Randall ўзбек расмийлари билан террорчиликка қарши ҳамкорлик масаласини муҳокама қилган.
Айни июль ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Вашингтонда қабул қилган АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазирлари ҳам ҳамкорлик истиқболи ҳақида гаплашган. Шу мавзудаги музокаралар Тожикистон дипломатлари раҳбари билан ҳам ўтказилган.
Айрим АҚШ таҳлилчилари¸ минтақа давлатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик¸ хусусан¸ ўз еридан Америка ҳарбийларига жой бериш-бермаслик масаласида Россиянинг қаттиқ таъсирини ҳис қилишига қарамай¸ уларда нисбий эркинлик мавжудлигига ишонади.
Хусусан¸ Wall Street Journal мухбири гаплашган АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиë бўйича собиқ мулозими Пол Гобл шундай фикр билдирган.
“Москвада Марказий Осиë давлатларига таъсир ўтказиш ричаглари бор. Лекин бу таъсир мутлақ эмас”¸ деган Гобл.
АҚШ кучлари Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан мамлакатнинг Толибон ҳукмига ўтиши Марказий Осиëга туташ бу давлатнинг яна халқаро террорчилар бошпанасига айланиш эҳтимолини кучайтирди.
Июнь ойида Конгрессга берган ҳисоботида АҚШ Қуролли кучлари штаби бошлиғи¸ генерал Марк Миллей икки йил ичида террор гуруҳларининг Афғонистонда қайтадан ўринлашув эҳтимолини “ўртача” деб баҳолаган эди. Аммо ўтган якшанба куни сенаторлар учун ўтказилган махсус брифингда генерал бу муддатнинг қисқаргани ва Афғонистоннинг террорчилар тўпланадиган ҳудудга айланиш хавфи кучайганини билдирди.
Вазиятнинг кутилганидан кўра тезроқ ëмонлашганига қарамай¸ 19 август куни Америка нашрига юборган ëзма жавобида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Москванинг Марказий Осиëда АҚШ ҳарбийларини яқинлаштирмаслик масаласидаги позицияси ўзгаришсиз қолаëтганини таъкидлаган.
"АҚШнинг Марказий Осиëга ўз ҳарбийларини жойлаштириши қайсидир бир шаклда бу мамлакатлар ëки улар қўшнилари хавфсизлигини кучайтиришини биз тасаввур қила олмаймиз. Бу Россия манфаатларига мутлақо хизмат қилмайди”¸ дейилган Москва дипломатлар идорасидан 19 август куни АҚШ нашрига юборилган жавобда.
Бундай жавоб¸ таҳлилчилар таъкидича¸ Россиянинг Афғонистондаги нотинчликни тўхтатиш масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан кўра¸ Марказий Осиë устидан ўз таъсирини сақлаб қолиш қарорида қатъийлигини намоëн қилади.
Пентагоннинг Афғонистондан туғиладиган террор хавфини тезликда баратарф қилиш учун ўз дрон базаси ва махсус аксилтеррор кучларини бевосита қўшни давлатлар¸ хусусан Ўзбекистонга жойлаштириш режаси амалга кўчмаган тақдирда¸ АҚШ бундай таҳликани Қатар ва Форз кўрфазидаги ҳарбийлари¸ қолаверса Ҳинд океанидаги кемалари воситасида қайтаришга мажбур бўлади.
Орадаги масофанинг узоқлиги¸ҳарбий экспертлар таъкидича¸ бундай эҳтимолий аксилтеррор амалиëтлари самарадорлигини кескин пасайтиради.
“Форз кўрфазидан Афғонистонга учиб келиш вақти шу қадар узунки¸ Қатарнинг Ал Удейд базасидан учирилган АҚШ дронлари ўз миссиясининг 60 фоизини йўлга сарфлашга тўғри келади”¸ деб иқтибос келтиради WSJ нашри Америка ҳарбий мулозимидан.
АҚШ аксилтеррор кучларининг Марказий Осиë ҳудудида ҳудудиа жойлашувига кескин қаршилик қилаëтган Россия минтақа давлатларининг Афғонистон билан чегараларини қўриқлашни ўз назоратига олишга уринмоқда.
Мавзуга алоқадор Россия ва Хитойнинг Марказий Осиё чегаралари яқинида ҳарбий машқлар бошлагани нимадан дарак?Жорий ой бошида Россия ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистонга туташ ҳудудларида қўшма машғулотлар ўтказди.
2 августдан 6 августгача ўтказилган қўшма машқларда Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларидан 1,5 минг чоғли ҳарбий иштирок этгани айтилди.
Озодлик билан суҳбатда россиялик ҳарбий эксперт Павел Фельгенгауэр Афғонистондаги хавфсизлик вазиятининг ëмонлашгани ортидан Ўзбекистонни Россия етовидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(КХШТ)га қайтариш босими кучайишини таъкидлади.
Мавзуга алоқадор Толибон ва радикаллашув. Экспертлар Ўзбекистонга чегара оша таҳдидларни баҳоламоқдаАҚШ нашрининг 19 август кунги хабарига муносабат билдирган ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов¸ Ўзбекистон ҳукумати бундай босимларга қарши туриши муҳимлигини билдирди.
- Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий базалар жойлашувига тарафдор бўлмасамда¸ Тошкент Москванинг ким билан ҳамкорлик қилиш¸ ўз хавфсизлиги ва суверенитетини қандай қўриқлашини белгилаш уринишини қатъиян рад этиши керак¸ деб ўйлайман. Ўзбекистон КХШТга аъзо эмас ва шу боис Москва олдида ҳеч қандай иттифоқчилик мажбурияти йўқ ва бўлмайди ҳам¸ деб умид қиламан.
Албатта¸ Россия Толибон таҳликасини бўрттириб¸ Ўзбекистонга ўз ҳарбийларини тиқиштиришга интилади. Аммо Толибоннинг ҳужум қилиш таҳликаси заифлиги боис¸ бунга зарурарат йўқ. Ҳатто Ўзбекистон КХШТга аъзо бўлган тақдирда ҳам Россиянинг ëрдам бериши кафоланланмаганини амалда кўрдик. Россия фақат ўзига керак бўлгандагина¸ ëрдамга келади¸ дейди Алишер Илҳомов