Тошкент метрополитенида носозлик содир бўлиб, поезд туннел ичида тўхтаб қолгани акс этган видео тарқалди.
"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати бу холат бўйича берган изоҳида айтилишича, 28 август соат 14:35 атрофида "Ойбек" бекатидан "Тошкент" бекатига ҳаракатланаётган электропоезд машинисти ҳаракат таркибида носозликни сезиб, тегишли йўриқномага асосан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоездни тўхтатган.
Йўловчилар "Тошкент" бекатида туширилиб, поезд техник кўрикка юборилган.
Олти ойдирки Тошкент метрополитени билан боғлиқ шу каби воқеалар тез-тез юз бермоқда.
Бундан аввал, Тошкент метрополитенининг "Космонавтлар" бекатида шубҳали буюм топилгани ҳақида хабар берилган эди.