АҚШ Президенти Жо Байден 2001 йил 11 сентябрь ҳужумлари ҳақидаги ҳужжатларни олти ой ичида махфийликдан чиқариш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
Байден сайловолди кампанияси давомида 11 сентябрь ҳужумларига оид маълумотларни ошкор қилишга ваъда берганди.
Теракт қурбонларининг қариндошлари ҳам сўнгги 20 йил давомида шуни талаб қилиб келишаётганди.
Уларнинг иддаосича, ҳужумда Саудия Арабистони иштирок этган.
Ҳудкушларнинг аксарияти қиролликка бўйсунган, гўё Қўшма Штатлар Эр-Риёд билан муносабатларни бузмаслик учун бу далилларни йўқ қилиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
АҚШ ва Саудия Арабистони расмийлари бу айбловларни рад этишмоқда.
2001 йил 11 сентябрда жиҳодчилар тўртта йўловчи самолётини олиб қочишган.
Улардан иккитаси Ню Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига урилган.
Учинчи самолёт Вашингтондаги Мудофаа вазирлиги биносига йўналтирилган ва Пентагоннинг ғарбий қанотига қулаган.
Тўртинчи самолёт экипажи ва йўловчилари босқинчиларни назоратга олишга ҳаракат қилишди, оқибатда лайнер Пенсилвания штатида қулаб тушди.
Ҳужумларда қарийб уч минг киши ҳалок бўлган. Теракт қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг йирик ҳужум бўлди.
Ҳужумлар учун жавобгарликни дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Гуруҳ асосчиси Усама бин Ладин Афғонистонда, Толибон террорчилик гуруҳи ҳомийлигида бўлган.
Ҳужумдан сўнг дарҳол Вашингтон Усама бин Ладин ва "Ал-Қоида" нинг бошқа раҳбарларини қўлга олиш ва уларни Америка адолатига топширишга қаратилган операция бошланганини эълон қилди.
Бу АҚШ қўшинларининг Афғонистонга киритилишининг сабабларидан бири бўлганди.