Тошкентда ва Тошкент вилоятида 29 нафар аёл "Ҳизб-ут Таҳрир" диний экстремистик ташкилотига аъзоликда гумонланиб қўлга олинган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, улар устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159 ва 244-2 -моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Вазирликка кўра, 10 сентябрь куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сергели ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида "29 нафар "Ҳизб-ут Таҳрир"экстремистик ташкилотининг "Аёллар қаноти" жамоаси аъзоларини жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган" рейд ўлтказган.
"Қидирувда бўлган "Ҳизб-ут Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти аъзолари – 1970 йилда туғилган аёл Л.У. ва 1974 йилда туғилган аёл М.С. билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келгани аниқланган", дейилади хабарда.