Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги туғруқхонада 1 октябрь, жума куни уч нафар эгизак туғилди.
Чақалоқлар Қарши туманининг "Узуннаво" маҳалласида яшовчи Муродовлар оиласида дунёга келган.
Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола бўлиб, отаси Искандар Муродов Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти шарафига ўғилларига Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйган.
Муродовлар оиласида бундан олдин бир ўғил ва бир қиз ҳам бўлиб, улар беш фарзанднинг ота-онаси бўлишган.
Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев шарафига исм қўйилиши илк ҳолат эмас.
Бундан аввал Хоразмда, ундан олдин Бухорода бирваракайига туғилган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйган эди.
Қиз эгизакларга президентнинг рафиқаси ва қизлари исмини қўйиш, уларга маҳаллий ҳокимликлар совғалар берилиши анъанага айланган.
Ўзбекистонда Ислом Каримов президент бўлган даврларда эса янги туғилган эгизакларга Ислом, Карим, Абдуғани исмларини қўйиш урф бўлганди.
2013 йилда тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.