✅ Навбатдаги ЭКСКЛЮЗИВ видеони ҳозироқ Озодликнинг YouTube (https://youtu.be/FBSCWuOAud8) каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк👉 https://youtu.be/FBSCWuOAud8
Тадбиркор деҳқон Маҳмуд Абдураҳмонов 2019 йилда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисми билан оилавий пудрат шартномаси тузган. Шартномада келтирилишича¸ тадбиркор ер майдонига 9 хил турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиши назарда тутилган. Шартномага кўра¸ ҳарбий қисм экин учун сарфланадиган барча харажатларни бўйнига олиши керак бўлган¸ аммо улар фақат ер ҳайдаб бериш билан чекланган холос. Тадбиркор деҳқонга режадан ташқари 4-5 тонна картошка қолиши керак эди¸ лекин ҳарбий қисм аскарлар ëрдамида даладан фақат йирик картошкаларни йиғиштириб олган. Шартнома шартлари бажарилмаганлиги туфайли тадбиркор деҳқон ҳарбий прокуратурага хат билан чиққан. Тадбиркор деҳқон ҳарбий қисм томонидан етказилган зарар миқдори 289 миллион сўм эканлигини иддао қилмоқда. Ўз навбатида ҳарбий қисм деҳқонни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бермаганликда айблаб судга берган. Шу кунларда МИБ ходимлари суд қарори билан келиб тадбиркор деҳқоннинг эшигини тақиллатмоқда.