Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтган тантанали инаугурация маросимда қўлини Ўзбекистон Конституцияси ва Қуръони Каримга қўйиб қасамёд қилди ва Ўзбекистон президенти сифатидаги иккинчи муддатини бошлади.
Мирзиёев 24 октабр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилинган, Ғарб кузатувчилари сайловда рақобат бўлмаганини айтишган эди.
64 ёшли амалдаги президент унчалик таниқли бўлмаган, ҳукуматпараст тўрт номзод билан тўқнаш келди ва 80, 1 фоиз овоз олди.
Мухолифатдаги учта партияга рўйхатдан ўтишга ёки сайловда номзодлар қўйишга рухсат берилмаганди.
Бу 1991 йилда собиқ Совет Иттифоқидан мустақилликка эришган 35 миллионга яқин аҳолисига эга Ўзбекистонда ўтказилган олтинчи президентлик сайловидир.