Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигига раҳбар этиб тайинланди

2011 йил январида Турсунали Қўзиев Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири қилиб тайинланган ва бир йил ўтиб ишдан олинган эди.

Ўзбекистонлик таниқли рассом Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигига раҳбар этиб тайинланган.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ахборот хизмати бошлиғи Лола Раҳмонбоева хабар берди.

Ўтган ой Вазирлар Маҳкамаси "Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни қабул қилган эди.

Моддий маданий мерос объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш; моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш; миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш; тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш агентлик вазифаларидан.

Турсунали Қўзиев 1976 йилда Тошкентдаги Павел Бенков номидаги рассомлик билим юртини тугатгач, мисгар рассом сифатида иш бошлаган

У 1987 йилда Сурхондарë вилоят маданият фондига раҳбар бўлган .

1994 йили Турсунали Қўзиев Ўзбекистон Президенти девонига маслаҳатчи сифатида ишга олинди.

1997 йилдан 2011 йилга қадар Ўзбекистон Бадиий академиясига раислик қилди.

2011 йил январида Турсунали Қўзиев Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири қилиб тайинланган ва бир йил ўтиб ишдан олинган эди.