Қирғизистонликлар 28 ноябр куни парламент сайловида овоз берди.
Дастлабки натижаларга кўра, ҳозирча олти партия беш фоизлик тўсиқдан ўта олган.
Булар "Ата Журт" 16, 85%, "Ишеним" - 13, 40%, “Интимақ” – 10, 74%, "Альянс" - 8, 12%, "Бирлашган Қирғизистон" – 6, 70%, "Ийман Нуру" - 5, 98%.
Сайловда парламентдаги 90 ўрин учун 21 партия кураш олиб борди. Овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг қарийб ўттиз фоизи иштирок этган.
Бу Марказий Осиё давлатидаги бир йилдан сал кўпроқ вақт ичидаги тўртинчи сайловдир.
Парламент сайловларига саноқли кунлар қолганда Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда айбланиб, 15 киши ҳибсга олингани хабар қилинди.
Сўнгги йигирма йил ичида кўча намойишлари ҳукуматнинг уч марта қулашига сабаб бўлди.
Жумладан, ўтган йилги мунозарали парламент сайловларидан кейин амалдаги президент Садир Жапаров қамоқдан чиққанидан кейин ҳокимият тепасига келди.
Жапаров президентлик сайлови ва конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни президентликка кўпроқ ваколат бериш учун уюштирди.
Танқидчиларнинг фикрича, Жапаров ҳокимиятни тортиб олиш мақсадида буни қилган.
Охирги сайловлар ўтган йилнинг октабр ойида бўлиб ўтган.
Сайловолди ташвиқоти қонунбузарликлари ва адолатсиз овоз бериш амалиёти норозиликларни келтириб чиқарганди.
Норозиликлар ортидан сайлов натижалари бекор қилинганди.
Парламентдаги 90 депутатлик курсиси учун кураш
Айни пайтда бир палатали парламент ёки Жўқорку Кенешдаги 90 ўрин учун 21 партия ва юзлаб округ номзодлари кураш олиб бормоқда.
Ўтган йилги сайлов бюллетенида фақат бешта партия қатнашган: Булар"Ата-Мекен", "Бирлашган Қирғизистон", "Иймон нуру", "Социал-демократлар" ва "Ордо" партияларидир.
Парламентдан ўрин олиш учун партиялар 5 фоизлик тўсиқни енгиб ўтиши, ўз-ўзини кўрсатган номзодлар эса ўз округидаги рақибларига нисбатан кўпчилик овоз олишлари керак бўлади.
Сайлов бюллетенлари Қирғизистондаги 2435 та сайлов участкасида, жумладан, кўплаб қирғиз меҳнат муҳожирлари ишлаётган Россияда 20 та участкада бўлиб ўтди.
Овоз бериш жараёнини кузатиш учун 730 га яқин халқаро кузатувчи, жумладан, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидан 288 нафар кузатувчи аккредитация қилинган.
Сайлов участкалари эрталаб соат 8 да очилди ва маҳаллий вақт билан 20: 00 да ёпилди.
Мавзуга алоқадор Қирғизистонда 15 киши "ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш"да гумонланиб ҳибсга олинди26 ноябр куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган 15 киши ҳибсга олинганини маълум қилганди.
Бу галги сайловлар Қирғизистон тарихидаги энг қиммат сиёсий тадбирдир. Сайлов учун давлат бюджетидан 6 миллион 265 минг евро ажратилди.
Ўтган йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган сайлов бюджетга 4 миллион 410 минг еврога тушганди.