“The World Justice Project” халқаро ноҳукумат ташкилоти 2021 йил ҳисоботини эълон қилган. Ташкилот томонидан юритиладиган "Ҳуқуқ устуворлиги" индексининг "Қонунларга риоя қилиш" индикаторининг "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги" субиндикаторида Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0,25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.
Ушбу индексдаги “Қонунларга риоя қилиш” индикаторининг “Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги” субиндикаторида (2021 йил ҳисоботида) Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0.25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.
"Позор!" Хусусий мулк дахлсизлиги бўйича халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг мана шу кулгули аҳволга тушишига ҳисса қўшган барча амалдорларга "рахмат!”, деб ёзади депутат Расул Кушербоев", - деб ёзди Олий мажлис депутати Расул Кушербаев.
Ўзбекистонда фермерларнинг ерларини ноқонуний ёки турли босимлар остида тортиб олиш ҳоллари кенг тарқалган. 2000-йиллар бошида "фермер хўжаликлар ерларини оптимизация қилиш" дан бошланган жараён охирги йилларда кластерлаштириш билан давом этмоқда.