Собиқ сиёсий маҳкумларнинг "Ҳуқуқий таянч" бирлашмаси идорасини очди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонда мустақил “Ҳуқуқий таянч” жамоат бирлашмаси, рўйхатга олинганидан 2 йил ўтиб, ўз идорасини очди. Бу - Адлия вазирлиги рўйхатга олган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи иккинчи мустақил ташкилотдир. Бирлашма раиси "Жаслиқ"да 11 йил ўтирган собиқ маҳкум, ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновдир.