Шифохонада юз берган портлашда 1 киши ҳалок бўлди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада 11 февраль куни юз берган портлашда камида бир киши ҳалок бўлган. Бош прокуратура жароҳат олганлар сони 11 киши эканини айтмоқда. Шифохонадаги манбанинг Озодликка айтишича, ҳалок бўлган шахс 56 яшар бемор аёлдир.