НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россияни “урушга тайёргарлик кўришни тўхтатишга” ва Украина билан чегарада юзага келган инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди.
Столтенберг бу ҳақда 19 февраль куни Мюнхендаги Хавфсизлик бўйича йиллик конференсиясида қилган нутқида таъкидлади.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин Украинага бостириб киришга қарор қилганига “ишонгани” ҳақда айтганди.
Столтенберг Бавариянинг йирик шаҳридаги йиғилишда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Украинадаги можаронинг олдини олиш учун НАТО-Россия кенгаши доирасида мулоқот ўтказиш учун мактуб юборганини ҳам айтди.
Столтенберг, шунингдек, Мюнхен Хавфсизлик конференсиясида Россиянинг Украина чегараларидан олиб чиқиб кетилиши аломатлари йўқлигини ва можаро хавфи ҳақиқатда эканини ҳам қўшимча қилди.