АҚШ Вице президенти Камала Харрис, агар Россия Украинага яна бостириб кирса, НАТО Европадаги шарқий қанотини кучайтиради, деди.
Унинг 19 февраль куни Мюнхен Хавфсизлик анжуманида ғарб етакчиларига айтган бу сўзлари президент Жо Байден Россия президенти Владимир Путин бостириб киришга қарор қилганига “ишонганини” айтганидан бир кун ўтиб янгради.
Мюнхен анжуманида, аввалроқ, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россияни "урушга тайёргарликни тўхтатишга" ва Украина билан чегарада юзага келган инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган эди.
Столтенберг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Украинадаги можаронинг олдини олиш учун НАТО-Россия кенгаши доирасида мулоқот ўтказиш учун мактуб юборганини ҳам айтди.