Футбол бўйича Польша терма жамоаси футболчилари Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 йўлланмаси учун плей-офф босқичида Россия терма жамоаси билан ўйнашдан бош тортди.
Бу қарор Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши билан боғлиқ.
Польша терма жамоаси матбуот котиби Якуб Квятковскийнинг маълум қилишича, футболчилар ва раҳбарият мағлубиятни қабул қилишга тайёр.
“Футболчилар билан биргаликда биз Россияга қарши ўйнамасликка қарор қилдик”, деди у Sport-Ехpress нашри журналистларига.
Польша футбол ассоциацияси президенти Цезари Кулеша ҳам миллий терма жамоа Россия терма жамоаси билан плей-офф ўйинидан бош тортаётганини тасдиқлади.
Швеция терма жамоаси ҳам Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши сабабли бу давлат терма жамоаси билан плей-офф босқичида ўйнашдан бош тортди.
Швеция футбол федерацияси FIFAни Россия терма жамоаси иштирокидаги март ойидаги плей-офф ўйинларини бекор қилишга чақиради.
“ФИФА илтимосимизни қондирмаслигига ишониш қийин. Бу жиннилик давом этар экан, Россия мусобақаларга қўшила олмайди”, деди Швеция федерацияси президенти Карл-Эрик Нилссон.
Аввалроқ Санкт Петербургдаги Чемпионлар лигаси финали ҳам Россиянинг Украинага босқини бекор қилинганди.
Халқаро Олимпия қўмитаси спорт федерацияларига Россия ҳудудидаги барча турнирларни бекор қилишни тавсия қилди.
Шунингдек, Россияга Евровидение 2022 мусиқа танловида иштирок этиш ҳам тақиқланган.