Халқаро ва Европа футбол федерациялари Россия терма жамоалари ва клубларини ўз ҳомийлигидаги барча мусобақаларда иштирок этишини тўхтатди.
UEFA Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли "Газпром" билан ҳамкорликни тўхтатганини ҳам эълон қилди.
Футбол бўйича Польша, Швеция ва Чехия терма жамоалари футболчилари Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 йўлланмаси учун плей-офф босқичида Россия терма жамоаси билан ўйнашдан бош тортган эди.
Бу қарор Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши билан боғлиқлиги билдирилган.
Польша терма жамоаси матбуот котиби Якуб Квятковский футболчилар ва раҳбарият мағлубиятни қабул қилишга ҳам тайёрлигини айтганди.