БМТ: Уруш бошланганидан бери 2 миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этди

Украинанинг Львов шаҳрида одамлар Полшага кетиш учун поезд кутмоқда.

Уруш бошланганидан бери 2 миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди Тwitterда маълум қилди.

"Бугунги кунда Украинадан қочқинлар оқими икки миллион кишига етди. Икки миллион", деб ёзади Гранди.

БМТ Қочқинлар агентлиги маълумотига кўра, Польшага 1, 2 миллион, Венгрияга 191 минг, Словакияга 140 минг, Россияга 99 минг, Молдовага 82 мингдан ортиқ киши қочиб ўтган.

Гранде аввалроқ Украинадан қочаётганлар сони ортиб бораётганини “Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европадаги энг катта қочқин инқирози” деб атаган эди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 24 февралдан 7 мартгача Украинада камида 406 тинч аҳоли ҳалок бўлган, 801 киши жароҳатланган.