Ўзбекистон-Туркия: Эрдўғон Тошкентга нима учун борди?
Президент Эрдўғон Туркия Ўзбекистоннинг мудофаа саноатини ривожлантириш учун юксак салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи анча аввал режаланган эса-да, Россиянинг Украинага тажовузи боис минтақада геосиёсий кескинлик кучайган паллага тўғри келди.