11 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистоннинг Marion Biotech ширкати ишлаб чиқарган икки турдаги сиропни ичмаслик борасида тавсия эълон қилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
“Док-1 Макс” ва “Амбронол” препаратлари Ўзбекистонда расман 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган.
Ўзбекистонда болалар ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Marion Biotech корхоналарида дори ишлаб чиқаришни тақиқлаган, Уттар-Прадеш штати маъмурияти эса ширкатга берилган лицензиянинг амал қилишини вақтинча тўхтатган.
Reuters агентлиги аниқлик киритишича, Marion Biotech ҳозирча ЖССТга икки дори воситасининг хавфсизлиги борасида кафолат тақдим этмаган.
Ўзбекистон фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Marion Biotech компанияси ишлаб чиқарган барча турдаги дори воситалари, жумладан, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропи савдоси вақтинча тўхтатилганини маълум қилган. Қайд этилишича, икки дори таркибида заҳарли модда – этиленгликоль топилган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳолат юзасидан “Quramax Mediсal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” масъул шахсларига нисбатан жиноят иши очган.
Аввалроқ Африканинг Гамбия давлатида ҳам Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals ширкати ишлаб чиқарган сиропнинг ножўя таъсиридан 70 га яқин бола вафот этгани хабар қилинган эди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди